Автокредит
Автокредит – транспорт воситаси эгаси бўлишнинг энг осон ва қулай усули. Автомобиль сотиб олишнинг бу йўли Ғарб мамлакатларида жуда кенг қўлланилади ва МДҲ мамлакатларида ҳам тобора авж олиб бормоқда.
Автокредит сизга автомобиль тўлиқ нархини бирданига тўлаб эмас, балки ойма-ой бадал тўлаш йўли билан унинг эгасига айланишингиз имконини беради.
Автокредит – бу жисмоний ва юридик шахсларга автомобиль сотиб олиш учун берилувчи кредит. Бунда автомобилнинг ўзи гаров вазифасини бажаради, шу билан бирга сиз биринчи бадални тўлашингиз билан машинадан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўласиз.
Биринчи бадал сифатида машина нархининг 25% тўланади. Қолган сумма кредит даври бўйича тақсимланади,бунда кредит даври 36 ойдан ошмаслиги керак. Йиллик фоиз ставкаси машинанинг нархига боғлиқ ҳолда 19%дан 20%гачани ташкил этади.
Автокредитнинг афзаллиги шак-шубҳасиз:
- кредит қисқа муддатда берилади;
- автомобиль дарҳол сизнинг номингизга рўйхатдан ўтади;
- автомобиль комплекс суғурта қилинади;
- барча амалга оширилувчи операциялар қонуний ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинади, бунинг натижасида сиз алданиб қолиш хавфидан ҳимояда бўласиз;
- автокредит шартлари аввалдан келишиб олинади ва сизнинг кредитингиз муддатида албатта уларга амал қилинади.
Бизнинг сайтимизда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганбарча машиналар учун кредит олиш имкони мавжуд. Автомобиль нархининг тагида «Кредит сотиб олиш». тугмасини кўришингиз мумкин..
Ушбу тугмани босиб сиз автокредит харажатлари тахминий ҳисобини ва уланиш манзиллари ҳақида ахборот олишингиз мумкин.
Автокредитни расмийлаштиришда сизга Autonet комиссион дўкони ва Carmax комиссион дўкони. ёрдам беради. Сиздан талаб этилувчи иш – кредитни расмийлаштириш учун зарур хужжатларни тўплаш, қолган ишни сиз учун малакали мутахассислар бажаради.