кириш / рўйхатдан ўтиш Автомашинани қўшиш
Эълонни киритиш

Часто задаваемые вопросы

www.car.uz – бу автомобилни сотиш, маълум вақтга ёки сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ҳақида эълонлар жойлаштирилувчи майдонча.
  • Машина сотиб олиш учун сиз сотиш ҳақидаги эълонлар бўлимига киришингиз ёки қидирув хизматидан фойдаланишингиз мумкин. Шунингдек, баъзи сотиладиган машиналарни бош саҳифанинг юқоридаги қисмида кўришингиз мумкин.

  • Сизга ёққан машинани танлаганингиздан сўнг тўла маълумот олиш учун эълоннинг саҳифасига ўтишингиз мумкин.

  • Эълон саҳифасида, нархнинг тагида, ўнг томонда алоқа учун ахборот бўлимидан автомобиль эгасининг исми ва телефон рақамини олишингиз мумкин ва у билан автомобилни сотиб олиш ҳақида келишишингиз мумкин.

Билмаймиз. Ҳақиқатда билмаймиз.

Нархни автомобилнинг эгаси белгилайди, биз у ўрнатган нархга таъсир кўрсата олмаймиз.

Айрим ҳоллардан ташқари сайтда кўрсатилган нархлар одатда автомобиль бозоридаги ўртача нархга тўғри келади.

Автомобиль эгаларидан. Эълон автомобиль эгаси томонидан, ёки бизнинг вакилимиз томонидан жойлаштирилиб, унинг мавжуд телефон рақамини (+998(90) 919-83-38) доимо бизнинг сайтимизнинг чап юқори бурчагидан топишингиз мумкин.

Сизнинг эълонингизнинг сайтда нашр этилмаганлигининг бир нечта сабаблари мавжуд.


Биринчидан

Сизнинг эълонингиз модератор томонидан кўриб чиқилмоқда.


Иккинчидан

Кўрсатилган алоқа бўйича маълумотлар тўғри эмас, амал қилмайди ёки ҳақиқий эмас.

Эълон сайтга жойлаштирилганидан сўнг дарров нашр этилмайди, бизнинг вакилимиз томонидан текширувдан ўтади.

Агар биз автомобиль эгасига қўнғироқ қилиб тушолмасак, ёки автомобиль эгаси қайта қўнғироқ қилмаса, вакил яна бир бор қўнғироқ қилади. Иккинчи қўнғироқ ҳам муваффақиятсиз бўлса, алоқа ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Вакил ҳар бир автомобиль эгасига қўнғироқ қилиб, кўрсатилган телефон рақами тўғри эканлиги ва автомобиль эгаси эълон жойлаштирилганлиги ҳақида хабардор эканлигини текширади.

Шунингдек, вакил автомобиль эгасига маълумотлар тўлиқ киритилмаган, ёки нотўғри киритилган, автомобиль эгаси эълон ёзиш даврида қийинчиликка дуч келганида (шунақаси ҳам учраб туради) ҳолатларида ҳам ёрдам бериши мумкин.


Учинчидан

Эълон нашр қилинган, лекин сизнинг эълонингиздан ташқари яна эълонлар нашр этилган бўлса. Сизнинг эълонингиз иккинчи бетга, ёки бош саҳифадан ташқарига ўтиб қолган.


Тўртинчидан

Нимадир нотўғри бўлган.

Агар сиз шундай ҳолатга дуч келсангиз бизнинг вакилимизга мурожаат қилишингиз мумкин (унинг телефон рақамини +998(90) 919-83-38 сайтимизнинг чап юқори бурчагидан топишингиз мумкин).

Шунингдек қуйидаги манзилга хат юборишингиз мумкин info@car.uz. Шуниндек, таклиф ва тавсияларни ҳам қабул қиламиз.

Яна биз билан facebook орқали бизнинг саҳифамизга шахсий хабар юбориб, ёки шарҳ бериш йўли билан боғланишингиз мумкин.

Машинани ижарага олиш йўли ҳам худди уни сотиб олишга ўхшайди, лекин, бизда ижаранинг 2 тури мавжудлигини ҳисобга олиш керак. Биринчиси, кейинчалик сотиб олиш йўли билан ижарага олиш, иккинчиси маълум тадбирлар учун машинани ижарага олиш, ёки сайтда ижаранинг бу тури прокат деб аталади.

  • Машинани ижарага олиш учун кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олиш ёки прокат тўғрисидаги эълонлар саҳифасига кириш керак, ёки қидирув хизматидан фойдаланиш керак. Шунингдек, баъзи ижарага берилувчи машиналарни бош саҳифанинг ўрта ва пастки блокларида кўришингиз мумкин.

  • Сизга ёққан машинани танлаганингиздан сўнг тўла маълумот олиш учун эълоннинг саҳифасига ўтишингиз мумкин.

  • Эълон саҳифасида, нархнинг тагида, ўнг томонда алоқа учун ахборот бўлимидан автомобиль эгасининг исми ва телефон рақамини олишингиз мумкин ва у билан автомобилни ижарага олиш ҳақида келишишингиз мумкин.

Ҳар бир эълон саҳифасида, нархнинг тагида, ўнг томонда алоқа учун ахборот бўлимидан автомобиль эгасининг исми ва телефон рақамини олишингиз мумкин.

Эҳтимол сизга қуйидаги масалалар бўйича ахборот ҳам керакдир:

www.car.uz сайтига эълонни жойлаштириш бепул.

Қуйидаги қидирув хизмати бўйича топишингиз мумкин: http://www.car.uz/uz_cyr/search

Машина кўрсаткичларида босилган масофа 0 дан 0 гача деб кўрсатинг.

Ҳозирги пайтда бизда фақат битта янги машина мавжуд. Тез орада кўпайиб қолади.

Ҳозирги пайтда тизимда бу кўзда тутилмаган, ҳар қандай ҳолатда ҳам фойдаланувчи боғланиши мумкин бўлган шахс кўрсатилиши керак.
Ҳозирча бундай бўлим йўқ.

Ушбу ахборотни ҳар бир автомобиль эгасидан аниқлаштириш керак.

"" деган савол билан танишиш ҳам тавсия қиламиз.

Сиз ўз эълонингизни шахсий кабинетнинг менинг эълонларим бўлимидан топишингиз мумкин.

Кабинетга “Менинг кабинетим” тугмасининг босиш йўли билан кириш (“менинг кабинетим” га кириш йўлини сайтнинг юқори ўнг қисмидан топиш мумкин) ва чиққан менюдан “Менинг эълонларим” бўлимига кириш мумкин.

“Менинг эълонларим” бўлимига ўтиб ўзингиз жойлаштирган ёки сиз учун жойлаштирилган эълонларга ўтишингиз мумкин.


Агар сиз авторизациядан ўтмаган бўлсангиз “Менинг эълонларим” тугмасининг ўрнига “Кириш” тугмаси чиқади. Мобиль версияда бу тугмани мобиль менюдан топасиз (юқори чап қисмда учта чизиқча).

“Кириш” тугмасини босиб кабинетга кириш учун телефон рақамини ва паролни киритиш учун дарчани кўрасиз.

Телефонингиз рақамини (минтақа коди ва рақам пробелсиз. 998 префиксини кўрсатиш керак эмас) ва паролни теринг, пароль телефонингизга кўрсатган рақамингиз бўйича смс сифатида юборилади.

Тугмани босинг.

Сайтда муваффақиятли авторизациядан ўтганингиздан сўнг сайтнинг юқори қисмида чапда “Менинг кабинетим” тугмаси пайдо бўлади.

Ҳа, сота оласиз.

Эълон қўшиш учун сайтнинг юқори қисмида ёки мобиль версияда чап томондаги (юқори чап қисмда учта чизиқча) “Эълонни қўшинг” тугмасини босинг.

Тугмани босгач, бажарилувчи амал кўрсатилган дарчани кўрасиз (сотиш ёки сотиб олиш шаоти билан ижара).

Зарур бўлган амални танланг.

Сўнгра сиз эълон қўшиладиган шаклга кирасиз.

Ўз автомобилингиз ҳақида маълумотларни қўшинг, фотосуратлар қўйинг, нархини кўрсатинг ва эълонингизни сақланг.

Шундан кейин сизнинг эълонингиз модерация тушади ва ундан кейин сайтга жойлаштирилиб, уни фойдаланувчилар кўриши мумкин бўлади.

Диққат! Модерациядан ўтиш учун сотиладиган автомобилнинг камида битта фотосурати бўлиши шарт. Интернетдан олинган расмлар ва реклама суратлар автомобиль сурати ҳисобланмайди.

Ҳозирги вақтда мумкин эмас.

Эълонни шахсий кабинетдаги “Менинг эълонларим” бўлимида ўчириш мумкин.

“Менинг эълонларим” бўлимининг ўзида эълонни таҳрир қилиш мумкин, лекин эълон нашр қилиниб бўлганидан кейин таҳрир қилинмайди.

Агар сиз бўлимнинг қаерда жойлашганлигини топа олмасангиз саволига жавоб билан танишиб чиқинг.