Эртами-кечми кўпчилик олдида “автомобиль танлашда нима эътибор бериш керак?” – деган масала туради. Агар сиз эндигина бошлаган ҳайдовчи бўлсангиз, бу мақола сизга қўл келади. Бозорда машиналар сони ва тури жуда кўплигидан сиз биринчи марта машина сотиб олаётган бўлсангиз, жуда кўплаб таклифлардан гангиб қолишингиз мумкин.
Қандай автомобилни танлаш керак? Жамғарган маблағингизни бекорга сарфламасдан, машина фойда ва хурсандчилик келтириши учун қандай машинани танлаш керак?
Келинглар, мулоҳазамизни “сизга автомобиль нима учун керак?” саволдан бошлайлик. Бу саволга берилган жавоб автомобиль катталиги ҳақида биринчи масалага жавоб топиш имкониятини беради.
Жип ёки внедорожник (йўлтанламас) албатта у маҳобати билан кўзни қувонтиради, лекин машина сизга шаҳар ичида юриш учун керак бўладиган бўлса, биринчиавтомобиль учун унчалик боп харид эмас. Бу машиналарга хизмат кўрсатиш нархи анча юқори ва унга сарфланган харажатларни қопламаслик хавфи бор.
Шаҳар шароитида унча катта бўлмаган, осон ҳаракатланувчи, машиналар оқимидаҳаракат қилиши осон бўлган, унча узун бўлмаган автомобиль сотиб олиш энг тўғри қарор бўлади. Бундан ташқари, бошловчи ҳайдовчилар тўхташ жойига айтайлик, жипга нисбатан унча катта бўлмаган машинада осонроқ жойлашади.
Танланиши керак бўлган автомобилнинг кузови тури ҳам у сизга нима учун кераклигига боғлиқдир. Агар сизга багаж бўлими керак бўлмаса, ёки ундан камдан-кам фойдаланишни кўзда тутсангиз, сиз учун энг яхши қарор хэтчбек бўлади. Хэтчбеклар ихчам ва парковка учун қулай, уларнинг нархи эса анча арзон.
Оилали ва оиласи билан биргаликда шаҳардан ташқарига чиқишни яхши кўрувчилар учун седан тўғри келади. Катта ёшли йўловчилар кенг ўриндиқларда ўтиришлари мумкин, бу уларнинг саёҳатлари қулай шароитда ўтишига сабаб бўлади.
Шаҳардан ташқарига тез-тез саёҳат қилувчи, ўзининг катта оиласи билан йўлга чиқишни хуш кўрган, багаж бўлимидан кенг фойдаланишни истаган ҳайдовчилар универсал машиналарга эътиборларини қаратишлари керак. Юк ташиш қобилияти катта ва багаж сиғими кенг бўлган бундай турдаги кузовга эга машиналар узоқ саёҳатга чиқиш учун қулайдир.
Внедорожниклар (йўлтанламас) машиналар катта ва маҳобатли, ўз номига мос равишда ёмон йўллардан юра олади, йўл танламайди. Улар маҳобатли, бу ушбу автомобилларнинг эгалари мавқеини акс эттиради, яна бир марта бу машиналарга хизмат кўрсатиш нархи анча юқорилигини таъкидлаймиз, бундай машинани бошқариш эса хэтчбекни бошқаришдан кескин фарқланади.
Бу ерда автомобилларнинг кузовлари тури тўғрисида кичкина эслатма:
Агар сиз бошловчи ҳайдовчи бўлсангсиз, машина сотиб олишда яна бир нарсани унутмаслигингиз: машинанинг хавфсизлик тизимига алоҳида эътибор беришингиз керак. Бу ерда эътибор берилиши керак бўлган энг муҳим қисмлар ABS,хавфсизлик ёстиқлари ва камарларидир.
ABS – тормозлар блокка тушиб қолишига қарши тизим бўлиб, муз, шағал, қор ва ҳ.к.лардан юрганда автомобилга барқарорлик беради ва тормоз йўлини қисқартиради.
Тажрибасиз ҳайдовчилар учун машинада парктроник парковкада ёрдам берувчи радар бўлиши мақсадга мувофиқ, у автомобиль билан тўсиқўртасидаги масофани аниқлаб бериб, бу талофотсиз тўхташда қўл келади.
Сиз ҳал қилишингиз керак бўлган кейинги масала – қандай узатма қутиси, автомат ёки механик турини танлаш кераклигини аниқлашдир. Шуни таъкидлаш керакки, механик узатма қутиси ишончли ҳисобланади, лекин автомат узатма қутини ишлатган кишига унга мослашиш анча қийин кечади. Ишончлилигидан ташқари, механик узатма қутиси ёқилғи сарфини бирмунча камайтиради. Автомат узатма қутиси йўлларда автомашиналар тирғин бўлган йирик шаҳарларда жуда қулай, лекин ҳозирча Тошкентда бундай ҳол унча кўп эмас.
Узатма қутисидан двигателнинг ҳажми ва қувватига ўтайлик: юқори қувватга эга бўлган двигателли машиналар қимматроқ туриб, бундан кўпчилик сотувчилар фойдаланадилар. Катта қувватга эга бўлган автомобиль тезлигини ошириш имконияти катталигига урғу берган ҳолда, улар шаҳар шароитида бундай шарт умуман керак эмаслиги ҳақида қайд этиш ҳақида унутадилар. Бизнинг ўқувчиларимиз йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишлари ва йўлда тезликни керагидан оширмасликларига ишонч билдирамиз.
Двигателнинг ҳажми катта бўлмаслиги сизга ёнилғини тежаш имконини беради.
Энди узатма масаласига келсак: қайси узатма – олдинги, орқа ёки тўлиқ узатма қулай?
Автомобиль ҳайдаш тажрибаси катта бўлмаса олдинги ёки тўлиқ узатмадан фойдаланган маъқул. Бундай машина нисбатан мустаҳкам ва уни ёмон йўлда ҳам бошқариш осон. Лекин шу билан бирга тўлиқ узатма техник жиҳатдан мураккаб механизм, ва олдинги ҳамда орқа узатмага нисбатан тезроқ бузилиб туради.
Рульни кучайтирувчи ҳақида алоҳида таъкидлаш керак: ўз хавфсизлигингиз ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш учун унинг бўлиши аҳамиятга эга. Рульни кучайтирувчи (гидравлик ёки электромеханик) машинани бошқаришни осонлаштиради, бу эса бошловчи ҳайдовчи учун қўшимча қулайлик яратади.
Автомобиль маркасини танлаш сизнинг маблағингиз ва сизга машина нима учун кераклиги билан боғлиқ бўлади. Русумга кирган хорижий автомашина албатта сизнинг бошқалардан ажралиб туришингизга олиб келади, бундай чирой эгаси ўзингиз эканлигингиздан мағрурланиш ҳиссини қужудга келтиради, ва, у нисбатан хавфсиз. Лекин шубилан бирга у ўзига ортиқча эътиборни тортади (машина ўғриларининг, бузғунчиларнинг, йўлда ҳам хориж машиналарига ҳамма алоҳида эътибор беради), бундай машинага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш анча қимматга тушади, шунингдек, маҳаллий дўкон/устахоналарда сизнинг темир дўстингиз учун эҳтиёт қисмлари топилмаслиги мумкин.
Бизнинг сайтимиз – биринчи марта автомобиль танлаётганлар учун жуда қулай жой (“Қидириш” функцияси ёрдамида сиз унча кўп юрмаган ва сизнинг талабларингизга тўлиқ жавоб берувчи машинани топишга ёрдам беради). Унинг ёрдамида сиз фақатгина автомобиль сотиб олишингиз эмас, балки уни кредитга олишингиз мумкин – бу ҳақда бу ердан маълумот олишингиз мумкин.
Car.uz - эски машиналарни сотиш ва ижарага бериш ҳақидаги майдон бўлганлиги сабабли, кейинги мақолада худи шундай машинани танлашда нимага эътибор бериш кераклиги ҳақида айтиб берамиз.
Харидингиз ҳайрли бўлсин!