Ҳайдовчилар Давлат автомобиль инспекцияси ходимларининг у ёки бу ҳаракатлари қонуний-ми деган саволни тез-тез берадилар. Биз ўқувчиларимизда энг кўп туғиладиган айрим саволларга жавоб беришга қарор қилдик.

  1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими автомобиль ва юк бўлимини текширишга ҳақлими?

    Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ ҳайдовчи:

    - ҳаракатланишни бошлашдан аввал транспорт воситасининг техник жиҳатдан созлигини, санитар ҳолатини ва тўлиқ комплектланганлигини текшириши шарт (бунга тиббий қутича, ҳалокат юз берганда тўхташ белгиси ва ўтўчиргич киради). Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.5-банди.

    Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилаётганлигини ва йўлда хавфсизлик таъминланаётганлигини назорат қилиш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими автомобиль ва юк бўлимини текширишга ҳақли.



  2. Автомобиль эгаси ўз автомобилига радар-детектор ўрнатишга ҳақлими? Ҳайдовчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходимидан агар унда радарнинг носозлиги борасида шубҳа пайдо бўлса, радарни текшириш тўғрисидаги сертификатни талаб қилишга ҳақлими?

    Автомобиль ҳайдовчиси радар харид қилиши ва ундан фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган.

    Агар ҳайдовчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ходими пистолет-радарининг созлигига шубҳа қилса, текширув сертификатининг нусхаси билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга. Агар Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими сизга сертификатнинг нусхасини беришдан бош тортса, сиз маъмурий қоидабузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш жараёнида ушбу ҳужжат тақдим этилишини илтимос қилиш ҳуқуқига эгасиз.



  3. Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими ҳайдовчидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилишини талаб қилишга ҳақлими?

    Зарурат туғилганда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими автомобилга эгалик қилишни ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.1-бандига мувофиқ ҳайдовчи ёнида ҳайдовчилик гувоҳномасини ва унга илова қилинган талонни, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни, вақтинчалик рухсатномани (ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон йўқ бўлганда) ва бошқа ҳужжатларни олиб юриши (ҳамда милиция ходимининг талабига биноан кўрсатиши) шарт.



  4. Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими баённома нусхасини кўрсатишдан бош тортиши мумкинми?

    Мумкин. Ҳозирги вақтда қонун ҳужжатларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ходимининг зиммасига бир нечта нусхада баённома тузиш мажбурияти юкланмаган. Ҳайдовчи маъмурий қоидабузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш жараёнида ишни кўриб чиқаётган шахсдан илтимос қилиб баённома нусхасини талаб қилиши мумкин.



  5. Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими давлат рақамларини ечиб олиши мумкинми?

    Транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилган рақамларини ечиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, агар Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими автомобилни носоз деб топса ёки агар автомобиль техник кўрикдан ўта олмаса ёхуд тегишли рухсатсиз қайта жиҳазлаб олинган бўлса, Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими рўйхатдан ўтказилган рақамларни ечиб олиш ҳуқуқига эга. Низомда санаб ўтилмаган бошқа ҳолларда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими рўйхатдан ўтказилган рақамларни ечиб олиш ҳуқуқига эга эмас.

    2012 йил 21 майда 2367-сон билан қабул қилинган Низом



  6. Қандай ҳолда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими томонидан баённома тузилмайди?

    Янги таҳрирдаги 283-моддага мувофиқ Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими фақат йўловчиларга жойнинг ўзида жарима солиши мумкин. Барча қолган ҳолларда баённома тузилиши керак. Қонунга киритилган бундай тузатишлар 2013 йил 4 январдан эътиборан кучга кирди ҳамда Йўл-патруль хизматининг инспектори томонидан ҳайдовчи бузган барча Йўл ҳаракати қоидалари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилишини назарда тутади.



  7. Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ходими хизмат гувоҳномасини кўрсатишдан бош тортиши мумкинми?

    Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.5-бандига мувофиқ транспорт воситасини текшириш ҳуқуқига эга шахс ҳайдовчининг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши шарт. Таъкидлаш лозимки, ходим ўзининг хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда, яъни ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда бошқа ахборот кўринадиган қилиб кўрсатиши керак. Ҳайдовчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ходимининг гувоҳномасини ушлаб кўришга ҳақли эмас.





Ахборот манбалари: