Бизнинг аввалги жавобларимизни бу ерда ўқишингиз мумкин.
Автомобилга видеорегистратор ўрнатиш мумкинми ва қонунга зид келмаслиги учун уни қандай қилиб ўрнатиш лозим?
Демак, бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрда қабул қилинган 472-сонли Қарорига мувофиқ ҳайдовчиларга машинанинг олдинги қисмига (асбоблар панелига, қуёшдан соя қилувчи жойга ва орқа тарафни кўрсатувчи ойнага) теле- ва видеомониторлар ўрнатиш тақиқланади.
Ушбу қонунга риоя қилмаганлик учун жарима солинади– жарималар ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.
Бироқ, видеорегистратор ўрнатиш ҳайдовчининг қонуний ҳуқуқидир. Шундай қилиб, автомобилнинг салонида ишончли ахборот тўплаш учун камерали ва ёзиб олувчи мосламали видеорегистраторни ўрнатиш мумкин. Ягона талаб – монитор машинанинг олдинги қисмига . Регистратор ҳайдовчининг йўлни кўришига ҳалақит бермайдиган қилиб ўрнатилиши лозим. Монитор ўрнатишни ўзингиз ҳал қилинг: ёки мониторсиз ўрнатинг (агар ишлаб чиқарувчи завод салоннинг олдинги қисмида монитор бўлишини назарда тутмаган бўлса) ёки уни машинанинг орқа қисмига ўрнатинг
Ахборот ЎзР ИИВ сайтидан олинди.
Автомобилнинг штат панелига орқа тарафни кўрсатувчи мониторни ўрнатиш учун қаердан рухсат олиш мумкин?
Агар монитор орқа тарафни кўрсатувчи ойнада жойлашган бўлса, ундан фойдаланиш мумкинми?
Юқорида келтирилган қонундан келиб чиққан ҳолда шуни қайд этиш мумкинки, бирор-бир мониторни/дисплейни машинанинг олдинги қисмига ўрнатиш учун рухсат олишнинг имкони йўқ.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларда аптечка, ўт ўчиргич ва авария белгиси комплектга киритилмаган. Шу сабабли автомобилга ушбу воситаларни ўрнатиб ва қотириб бўлмайди, чунки қонунда заводда бутланган автомобилга ўзгартишлар киритиш тақиқланган.
Аптечкада қандай дори-дармонлар/ҳимоя воситалари бўлиши лозим ҳамда агар маҳкамлагич йўқ бўлса аптечкани ва ўт ўчиргични қандай қотириш лозим?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдқиланган таркибда аптечка мавжуд (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 22 июнда қабул қилинган 78-сонли буйруғи)
Транспорт воситасининг салонида бўлиши лозим бўлган мажбурий тиббиёт воситалари рўйхати:
№ | Тиббий асбоблар номи | Чиқарилган шакли (ҳажми) | Сони, автотранспорт тоифаси бўйича | ||
B | C | D | |||
I. ТАШҚИ ҚОН ОҚИШНИ ТЎХТАТИШ ВА ЖАРОҲАТНИ БОҒЛАШ ВОСИТАЛАРИ | |||||
1 | Қон оқишини тўхтатувчи боғич | 1 дона | 1 дона | 3 дона | |
2 | Стерилланмаган тиббий марли бинти | 5 м х 5 см | 2 дона | 2 дона | 5 дона |
3 | Стерилланмаган тиббий марли бинти | 5 м х 10 см | 2 дона | 2 дона | 5 дона |
4 | Стерилланмаган тиббий марли бинти | 7 м х 14 см | 1 дона | 1 дона | 3 дона |
5 | Стерилланмаган тиббий марли бинти | 5 м х 7 см | 2 дона | 2 дона | 5 дона |
6 | Стерилланган тиббий марли бинти | 5 м х 10 см | 2 дона | 2 дона | 5 дона |
7 | Стерилланган тиббий марли бинти | 7 м х 14 см | 1 дона | 1 дона | 5 дона |
8 | Боғичларга мўлжалланган стерилланган пакет | 1 дона | 1 дона | 5 дона | |
9 | Стерилланган тиббий марли салфеткалари | камида 16 см х 14 см, N 10 | 1 упак. | 1 упак. | 3 упак. |
10 | Бактерицид лейкопластырь | камида 4 см х 10 см | 2 шт. | 2 шт. | 5 шт. |
11 | Бактерицид лейкопластырь | камида 1,9 см х 7,2 см | 2 дона | 5 дона | 15 дона |
12 | Рулонли лейкопластырь | камида 1 см х 250 см | 1 дона | 1 дона | 3 дона |
II. ЮРАК-ЎПКАНИ РЕАНИМАЦИЯҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИ | |||||
1 | “Оғиз-восита-оғиз” усулида сунъий нафас юбориш қурилмаси | 1 дона | 1 дона | 2 дона | |
III. БОШҚА ВОСИТАЛАР | |||||
1 | Аммиак эритма – 10% (нашатир спирти) | флакон | 1 дона | 1 дона | 2 дона |
2 | Қайчи | 1 дона | 1 дона | 2 дона | |
3 | Тиббий қўлқоплар | ҳажми «М» дан кам эмас | 1 пара | 1 пара | 5 пар |
4 | Тиббий аптечка | 1 дона | 1 дона | 1 дона |
Яроқлилик муддати тамом бўлган ва ўрамига зиён етган воситалардан фойдаланиш тақиқланади.
Аптечка автомибилни ишлаб чиқарувчи завод томонидан кўрсатилган жойда қотириб маҳкамланиши керак. Агар машинада маҳкамлагичлар йўқ бўлсааптечка қулай жойга қўйилиши керак. Ўт ўчиргичга нисбатан ҳам шундай қоидалар амал қилади – агар маҳкамлагичлар йўқ бўлса, ўт ўчиргич багажда ёки салонда жойлаштирилиши керак. (ЎзР Йўл ҳаракати қоидаларига қўшимча қилинган 3-илованинг 7-банди, Изоҳ).
Ахборот манбалари:
Бу ердаги аввалги постда биз автомобилни текшириш ҳақида, инспектор қачон ва қандай шароитда машинани кўздан кечириши мумкинлиги ҳақида сўз юритгандик. Бироқ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими машинани физик ва техник жиҳатдан текшириши мумкин бўлган ҳолатларучрайди ва бу кўпинча қонунда асосланмаган. ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасидаДавлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими қачон текширув ўтказиши мумкинлиги ҳақида айтилади. Автомобилни текширувдан ўтказиш ҳақида батафсил мақола алоҳида чоп этилади.
Бизга ўз саволларингизни изоҳларда, ўзаро алоқа шаклида ёки почта орқали йўлланг: бизнинг манзилимизни бу ерда кўришингиз мумкин.