Бу ерда биз Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимиавтомобилни текширишга ҳақли эканлиги ҳақида сўз юритгандик.

Бироқ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими автомобилни техник ва физик текширувдан ўтказишга ҳақлими? Ва агар ҳақли бўлса, қандай ҳолларда?


Келинг буни билиб оламиз.


Агар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими автомобилни техник кўрикдан ўтказаётган бўлса, ҳайдовчини “текшириш учун” двигателни ёқишга мажбур қилаётган бўлса, қўлда тортиладиган тормозни, рулни текшириб кўраётган бўлса, бунинг сабабини албатта билиш зарур. Хусусан, унинг хатти-ҳаракатлари Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги қоидага зиддир. Ушбу қоидада шундай дейилади:

мулкчилик шаклидан қатъи назар вазирлик ва идораларнинг, бошқа ташкилотларнинг техник хизмат кўрсатиш станциялари, шунингдек зарур шарт-шароит ва асбоб-ускуналарга эга хусусий мулкдорларга тегишли бўлган сервислар келишилган ҳолда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун жалб этилиши мумкин

(Ўзр Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январда қабул қилинган 54-сонли қарорига қўшимча қилинган илованинг 8-банди)

Агар ҳайдовчида техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида талон бўлмаса ёки унинг машинаси зарур талабларга жавоб бермаса ва машинадан фойдаланиш тақиқланган бўлса – бу техник кўрикдан ўтказиш учун асос бўлади. Бироқ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими бунга ҳақли эмас, бу техник назорат инспекторларининг ишидир.

Транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланган шарт-шароитлар ЎзР Йўл ҳаракати қоидаларига қўшимча қилинган 3-иловада санаб ўтилган. Бу ерда улар ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Агар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими барибир жойнинг ўзида “техник кўрикдан ўтказишни” талаб қилаётган бўлса, тегишли акт тузилишини ҳамда уни тузишда бундай хатти-ҳаракатнинг ноқонуний эканлигини сиз огоҳлантирганлигингиз кўрсатилишини талаб қилинг.

Постимизнинг бошига қайтамиз: Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими багажчани очишни сўрашга ҳақлими?

ЎзР ИИВ сайтига ва ЎзР Йўл ҳаракати қоидасининг 3.5-бандига кўра Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматинингинспектори хавфсизликни таъминлаш ва ҳамма нарса бус-бутунлигини текшириш мақсадида автомобилни кўздан кечиришга ҳақли.

Яъни, инспектор қуйидаги ҳолларда автомобилни текширувдан ўтказишга ҳақли:

  • автомобилдан фойдаланиш тақиқланган бўлса. Бунда аптечканинг, ҳалокат юз берган тўхташ белгисининг ва ўт ўчиргичнинг борлиги текширилади.
  • автомобил рақамларсиз бошқарилаётган бўлса ёки рақамлар сохта эканлигига шубҳа бўлса
  • автомобилнинг ойналари пардозланган бўлса
  • ҳайдовчи алкогол ичимлигидан / гиёҳванд моддадан маст ҳолатда бўлса ва ўзининг ҳолатини тан олишдан бош тортаётган бўлса
  • ҳайдовчининг ёнида автомобилга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса
  • ҳайдовчи Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторининг талабига кўра тўхтамаган бўлса

(ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21-боби 291-моддаси)

Агар инспектор текширув сабабларини тушунтирмай текширувдан ўтказишни талаб қилса ёки агар текширувдан кўзланган мақсадқоида бузилишига сабаб бўлган воситаларни ёхуд маъмурий ҳуқуқбузарлик буюмларини аниқлаш бўлмаса, инспектор қонунга хилоф равишда иш тутаётган бўлади.

Бундан ташқари, агар текширув ўтказилса, текширув қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда ва холис гувоҳлар олдида ўтказилиши керак. ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21-боби 291-моддасида текширувдан ўтказиш ҳақида ёзилган.

Таъкидлаш лозимки, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари холис гувоҳ бўлиш ҳуқуқига эга эмаслар–манфаатдор бўлмаган фуқаролар (ўтиб кетаётган ҳайдовчилар, йўловчилар ва ҳоказолар) холис гувоҳ бўла оладилар.

Агар текширув ўтказилаётганда сизнинг гувоҳларингиз бўлса – бу сизнинг яна бир ютуғингиздир. Қонунда қариндошларнинг ва/ёки йўловчиларнинг гувоҳ бўлишлари тақиқланмаган, шунингдек уларнинг сони ҳам чекланмаган.

Баённомани унутмаслик лозим. Баённома текширувдан кейин эмас, балки текширув ўтказилаётган вақтда тузилади. Сизга текширув сабаблари кўрсатилган текширувнинг нусхаси топширилиши лозим. Ушбу нусха албатта асосланган бўлиши керак. Агар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими текширувнинг сабабини айтишдан бош тортаётган бўлса, сиз баённомада текширув асоссиз тарзда ўтказилганлигини кўрсатиш ҳуқуқига эгасиз.



Ўз ҳуқуқларингизни билинг ва йўлда сизга омад ёр бўлсин!