Йўллардаги хавфсизлик – автомобилчилар орасида энг кенг муҳокама этилувчи мавзу. Ҳар бир киши ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши керак, лекин кўп ҳолларда ҳайдовчилар ЙҲХИ ходими томонидан қандайдир қоиданинг бузилганлиги учун белгиланган жазоси ҳуқуқий жиҳатдан тўғри эканлигига шубҳа билан қарайдилар.
Биз сизларни ЙҲҚнинг бузилганлиги учун давлат томонидан белгиланган жарималар миқдори билан таништиришга қарор қилдик, ва ўзига хос йўриқнома тақдим этмоқчимиз.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида Жарималар жадвали анча катта, шу сабабли биз жарималар турларини энг кичик жазодан каттасига қараб учта гуруҳга бўлдик.
Шундай қилиб, бугун биз энг кам миқдордаги жарималар ва уларни олишга сабаб бўлувчи қоида бузилишларини кўриб чиқамиз:
1 | Ҳайдовчиларнинг хавфсизлик камарисиз ва шлемсиз (мотоциклда) транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташиш | энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (бугунги кунда 23 680 сўмни ташкил этади) |
2 | Ҳайдовчиларнинг носозлиги бўлган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган, шунингдек, ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шовқин даражаси белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариши | энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (59 200 сўм) |
3 | Транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари билан белгилаб қўйилган талабларга, одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларига риоя этмаслиги, йўловчиларга лой сачратиши, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриш чекланган шароитларда ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши худди шунингдек | энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жаримага тортилишингизга сабаб бўлади (59 200 сўм) |
4 | Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш |
энг кам иш ҳақи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (118 400 сўм) |
5 | Агар худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида яна такрор содир этсангиз жарима миқдори уч баробар кўпаяди ва энди жарима | энг кам иш ҳақининг уч баробарига тенг бўлади (355 200 сўм) |
6 | Агар сиз учинчи марта жаримага тортилганингиздан сўнг йил давомида яна шу қоидаларга риоя қилмасангиз | тўрт минимал иш ҳақи миқдорида жарима тўлашга тўғри келади (473 600 сўм) |
7 | Ҳайдовчининг ёнида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, транспорт воситасига эгалик қилиш ва уни воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги (ёки эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи) ҳужжатлари бўлмаган, шунингдек, ҳайдовчида суғурта полиси, лицензия карточкаси ёки йўл варақаси ёнида бўлмагани ҳолда транспорт воситаларини бошқариши | энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми, (59 200 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади |
8 | Транспорт воситасининг тормоз тизими, руль тизими ва уловчи механизмида носозлик бўлса, ёки улар махсус рухсатномасиз қайта ўрнатилган бўлса ҳайдовчи | бир минимал иш ҳақи (118 400 сўм) миқдорида жаримага тортилади |
9 | Ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда, улардан фойдаланиш шартларига мувофиқ келадиган тарзда махсус жиҳозланмаган жойда сақланиши фуқароларга | энг кам иш ҳақи миқдорида, мансабдор шахсларга эса — икки баробари (236 800 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади |
10 | Давлат стандарти меъёрларига мувофиқ бўлмаган қорайтирилган ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш | энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (118 400 сўм) |
11 | Агар ҳайдовчи маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шундай ҳуқуқбузарликни такрор содир этган бўлса | энг кам иш ҳақининг икки баробари(236 800 сўм) миқдорида жарима солинишга сабаб бўлади |
12 | Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, шунингдек, уларни ўзгартириб ўрнатиш | энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (118 400 сўм) |
13 | Транспорт воситасини бошқариш пайтида монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш, транспорт воситасига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш | энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (118 400 сўм) |
14 | Монитор транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнитилса | энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (236 800 сўм) |
15 | Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши | энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (118 400 сўм) |
16 | Ҳайдовчининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши | энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (236 800 сўм) |
17 | Транспорт воситасини суғурта полисисиз бошқариш, ёҳуд ўз транспорт воситасини суғурталашдан бош тортиш | фуқароларга энг кам иш ҳақи миқдорида, мансабдор шахсларга эса — уч баробари (355 200 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади |
18 | ЙҲҚнинг бузилиши авария ҳолатини келтириб чиқарса | битти минимал иш ҳақи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (118 400 сўм) |
19 | Ҳайдовчиларнинг ташкилотларга қарашли транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиши | энг кам иш ҳақининг икки баробари (236 800 сўм)миқдорида жарима солишга сабаб бўлади |