Бу саҳифада биз нисбатан енгил ҳуқуқбузарлик учун солинувчи жарималар рўйхатини кўриб чиқдик.
Иккинчи қисмда йўл ҳаракати қоидаларининг нисбатан жиддий бузилишлари ҳолатида солинувчи жарималар ҳақида маълумот берамиз.
1 | Транспорт воситаларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузилишига | энг кам иш ҳақининг уч баробари(355 200 сўм) миқдорида жарима солинади |
2 | Агар ҳайдовчи бир йил давомида худди шундай қоидани такроран бузса, жарима миқдори | энг кам иш ҳақининг беш баробарини ташкил этади (592 000 сўм) |
3 | Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, жумладан, мотоцикл ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши | энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади (355 200 сўм) |
4 | Ҳайдовчиларнинг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши | энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (355 200 сўм) |
5 | Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг уларни бошқариши, шунингдек, бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши | энг кам иш ҳақининг уч баробари(355 200 сўм)миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади |
6 | Агар транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар бундай воситаларни бошқарса | энг кам иш ҳақининг беш баробари(592 000 сўм)миқдорида жаримага тортилади |
7 | Мопед, велосипед ҳайдовчининг, уловли аравани бошқариб борувчи шахснинг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши | энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади (355 200 сўм) |
8 | Агар ҳайдовчи фойдаланиш тақиқланган транспорт воситасини бошқарса, шунингдек, давлат рақами белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқарса | энг кам иш ҳақининг беш баробари(592 000 сўм)миқдорида жарима солинишга сабаб бўлади |
9 | Юк ташиш қоидалари ва шатакка олиш қоидаларини бузиш | энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (592 000 сўм) |
10 | Ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш | энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (592 000 сўм) |
11 | Ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши бир йил давомида такрор содир этилган бўлса | энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади (592 000 сўм) |
12 | Агар ҳайдовчи тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит берса | энг кам иш ҳақининг беш баробари(592 000 сўм) миқдорида жаримага тортилади (592 000 сўм) |